| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«حَبَسَ رَجُلًا فِي تُهْمَةٍ سَاعَةً مِنْ نَهَارٍ, ثُمَّ خَلَّى سَبِيلَهُ, وَأَنَّهُ حَكَمَ بِالضَّرْبِ وَبِالسِّجْنِ»
«Айбланувчини кундузи бир соат ҳибсга олиб, кейин қўйиб юборганлар. Ваҳоланки Пайғамбаримизнинг уришга ва қамашга ҳукм қилганлар»и ҳам ривоят қилинган. Ривоят қилинишича, Умар р.а. байтул мол ҳужжатларини сохталаштириб, байтулмолнинг муҳрига ўхшаган муҳр ясаб босган одамни дарра уришга ҳукм қилган. Уни байтулмолнинг аминига топшириб, ундан мол ҳам ундирган. Шунга биноан, таъзир суннат билан собитдир. Саҳобалар ҳам шу йўлдан борганлар.
Таъзир Шореъ (Қонун Чиқарувчи) тарафидан миқдори белгиланмаган шаръий жазодир. Қайси жиноятга Шореъ бир жазо тайинлаб қўйган бўлса, ўшанга амал қилинади. Қайси бир жиноятга жазо тайинлашни ҳокимнинг ихтиёрига ташлаб қўйган бўлса, унга ҳоким жазо тайинлайди. Шу тайинланган жазо таъзир дейилади.
Жиноятларни, яъни шариат хунук санаган ишлар-гуноҳларни ва Шореъ томонидан белгиланган жазоларни чуқур ўрганган одам англайдики, қасддан қилинган қотилликдан бошқа баданга қилинган тажовузлар учун Шореъ молиявий жазолар тайинлаган. Қасддан қилинган қотилликда эса ўлдирилганнинг эгаси кечирмаса, қотилнинг жазоси ўлимдир. Бошқа жиноятлар учун эса молиявий жазо белгиланган. Тиш ва жароҳатлар бундан мустасно. Демак, қотилликнинг бошқа турлари: аъзоларга шикаст етказиш, бош ёриш ва тишдан бошқа суякларга талафот етказишнинг жазоси молиявий жазодир. Жароҳатларда баданий жазолар ҳам, молиявий жазолар ҳам бор. Шариат молиявий жазоларга муайян миқдор белгилаб қўйган. Қайсинисига муайян миқдор белгиланмаган бўлса, унинг иши судда кўрилади. Шунга кўра, таъзир баданга тажовуз қилишга кирмайди. Баданга кесиб ташлаш, синдириш, ярадор қилиш, талафот етказиш, тирнашлардан бошқа тажовуз қилинса, таъзир жазоси қўлланади, деб ҳам бўлмайди. Чунки баданга тажовуз қилишнинг ҳукмларини шариат баён қилган. Бу нарсаларнинг ҳукмларини эса баён этмади. Демак, уларга таъзир жазоси қўлланмайди. Фақат агар баданни ишдан чиқарсагина ёки унга хорлик етказсагина таъзир жазоси қўлланади.
Гуноҳлар, яъни фарзни қилмаслик, ҳаромни қилишга эса Шореъ тарафидан муайян жазолар белгиланган. Ўғирлик,
170-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|